Ассалому алайкум! Банда дунёга келибдики тақдири пешонасига ёзилади дейилади. Аллоҳни ғазабини келтирадиган ҳолат банда ўз жонига қасд қилишидир. Аллоҳ бандасининг тақдирига Ўзининг қаҳрини келтирувчи ҳолатни ёзадими?
– Ва алайкум ассалом! Одамлар тақдир деганда мажбурлаш деган нарсани тушунишади. Ўқитувчи ўқувчисини истеъдоди ҳақида “Бу бола яхши ўқийди, бемалол институтларга кира олади” деса ўша ўқитувчи болани институтга киришга мажбурлаган бўладими? Тақдирнинг битилиши ҳам шундай. Аллоҳ билган нарсасини ёздириб қўйган, бандадан танлаш ихтиёрини олиб қўйган эмас. Валлоҳу аълам!