Ассалому алайкум! Тахоратли одам ётса, дам олса ухламаса тахорати ётгани учун бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Ётишнинг ўзи билан бузилмайди. Инсон ухласа бўғимлари бўшашиб кетади ва чиқишлигини тутиб турган нарса чиқиб кетиб қолади. Инсон чиқдими ёки чиқмадими деган шакка бормаслиги учун ухлаши билан чиқди деган ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!