Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировни хақини ейиш

09:06 / 12.03.2020 | Гуломжон | 2189

Ассалому алайкум! Устозлар. Ислом дини бировни хаккини емасликга ундайди. Саволим: Тошкентда хусусий клиникаларни нархлари ўзи қиммат (қишлоқ ахолисига бу жудаям қиммат). Чиқишингизда яна қўшимча пуллар ёзилади. (Шу пулга лойиқ даво топилмаса) бу ўша клиника бировни хаққини ейиш хисобланадими, агар хақ ейиш, бировдан ортиқча пул олиш гунох бўлса бу гунох кимни зиммасига ёзилади? Клиникада ишчи ходимлари кўпку? Инсон вафот этса тақдир ёки ажал дейилади, лекин пули борлар даволаниб юрипди, пули йўқ базилар вафот этиб кетади. Ажал пул билан узайтириларкан деган тушунча пайдо бўлиб қолади бир хилда, буни нима деб тушунишни билмай қоламан. Ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман. Яқинда Тошкентда бир довруғи таралган клиникада онамни даволатдим. Бўлим мудири шифокор онамни даволай олмаганини билди, лекин елкасини қисиб 13 милён пул тўлатди(10 кун ётди), яна бироз ётинг касалини аниқлаймиз дейди, лекин у ерда бир кун ётишни ўзига отни калласидай пул ёзиладику. Шу билан клиника мани хаққимни еди дедим, ўта дилим оғриди, онамга билдирмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша нархларни белгилаб берганларга ёзилади. Ҳеч қандай натижа бермаса пулини ундириб олишга мижозларни ҳаққи бор. Даволай олмагани учун доктордан ҳақ ундиришга ҳам ҳаққинглар бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat