Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ихтилофи

00:00 / 24.11.2007 | eski savollar | 2129
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Ҳазрат Мени Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга ўзгача муҳаббатим бор. Шунинг учун у кишини суннатларига билганимча амал қилардим. Лекин бир инсон мени ихтилофга солиб қўйди. У менга, сен сунатда бундоқ дейилган ҳадисда бундоқ келтирилган дейсану, ана шу айтаётган гапларингни ҳаммасини ҳам Пайғамбаримиз айтганлар деб ўйлайсанми. Агар улар кечаю кундуз ухламай гапириб чиққанларида ҳам бунчалик кўп нарса дея олмас эдилар. Агар фалончи бу ишдан қайтарган дейилса унга ҳеч ким амал қилмайди, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам айтганлар дейилса сенга ўҳшаганлар ёпишиб олади. Шунинг учун ўзинга ташвиш кўпайтирмай десанг, ҳадисларни ҳаммасига ҳам амал қилаверма, деди.Бу гаплар мени Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам суннатларига бўлган ишончимдан ва иродамдан устун келиб қолди. Мен Саҳиҳ Бухорий, Термизийлар, ё бешовлари, ё тўртталари ривоят қилганлар дейилган, ҳатто муттафақун алайҳин ҳадисларини ўқиб туриб ҳам ўша инсонни гапларига алданиб гумонда бўлиб қолаяпман. Сиз бу борада етакчисиз. Мени бу ихтилофдан қутқаринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизни адаштирган одам ўзи адашган бўлса ажаб эмас. Сиз бу каби гапларни ким айтганига назар солинг. Диний таълимдан узоқ одамларнинг дин ҳақида айтган гапларига эътибор берманг. Бизда, намоз ўқийдиган, ҳожи, домлалар билан юрган одамларни ўзларига ҳужжат қилиб оладиганлар йўқ эмас. Сиз ҳадисларнинг таржимасига қараб суннатга амал қиламан демай, фиқҳ китоблари, ҳадис шарҳи китобларини ўқиб ўрганинг, ўзингизга устоз ахтаринг. Ўшанда нима фарз, фожиб, мустаҳаб ёки суннат эканини яхши билиб оласиз. Сизга гап айтган одамнинг иши фитна ва одамларни диндан бездириш, суннатни тан олмаслик каби оғир гуноҳлардан иборат. Бунга ҳеч ҳам қулоқ осмаслик керак.Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари ўрганилиб, ҳаммаси жойига қўйилиб, баҳоси берилганига минг йилдан ошиб кетди. Шундан кейин ҳам бу борада шакка тушиш залолатдан бошқа нарса эмас.Сиз ўша одамнинг гапини дин душмани гапи эканлигига нафрат қилинг ва аввалгидан ҳам яхшироқ динимизга амал қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat