Ассалому алайкум! Мен оилада кенжасиман.Ва уйда фақат мен ва онам намоз ўқиймиз.Аммо фақатгина мен инсонларга қўлдан келганча даъват қилардим.Лекин шаштим сўнди.Сабаби оиладагиларга гапирсам писанд қилишмайди.Кўчадаги танишларга гапирсам энг юқори даражада амал қиладигани фақат менинг олдимда амал қилиб кейин билганини қилади.Шунинг учун энди инсонлар ҳақида бундай хулосага келдим.Ўзи хоҳламаганга диндан гапирганнинг умуман фойдаси юқ экан.Диндан гапирилганда риоя қиладиган одам ўзи бирор ишни қилишдан аввал :"Шу ишим тўғрими?",—деб сўрар экан.Ва мен шунга мослаб ҳеч кимга даъват қилмайман ,фақатгина биров биладиганимни сўраса айтаман,билмайдиганим бўлса шу сайтдан қидириб топсам айтаман деган қарорга келдим. 2.Ёки олса олмаса гапиравериш керакми?Даъват қилишдан фойда бўлмаса ҳам қанчадир ажр борми?
– Ва алайкум ассалом! Инсон психологиясини ўрганиб чиққанлар қариндошлар, мартабада ўзидан юқори инсонларга қилинган насиҳат ўтмайди. Инсон табиати шундай Шунинг учун улардан юқори даражага кўтарилиб кейин насиҳат қилишни бошланг – дейишган. Унгача илм ўрганинг. Валлоҳу аълам!