Ассалому алайкум! Қишлоғимизда анча йиллар олдин маҳалла гузари сифатида қурилган жой бор эди таҳминан 30-40 йил олдин қурилган. Мазкур бино чойҳона, гузар ва маълум муддат номозхона сифатида фойдаланилган. Яқин 15 йил ичида бино ташландиқ аҳволга келиб қиморхона, ароқхонага айланди. Биз мазкур бинони туман ҳокимлигимиздан олиб таъмирлаш ишларини олиб бориб тўқув дастгоҳлари ўрнатдик. Маълум бир қисмидан савдо дўкони сифатида фойдаланмоқдамиз. Саволим шундан иборатки базилар айтяптики номоз ўқилган жойда тадбиркорлик юришмайди деяпти динимизда шу ҳолатга қандай баҳо берилган.
– Ва алайкум ассалом! “номоз ўқилган жойда тадбиркорлик юришмайди” деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!