Ассалому алейком! Менга бир қариндошим бир ҳадис ташлади. Унда айтилишича "Узун сочлар - суннат. Имом Ибн Ҳани ўзининг ъъМасаил Аҳмад" китобида шундай дейди: Имом Аҳмаддан: "Сочларини ўстирадиган одам ҳақида сўрашди ?" У жавоб берди:" Бу гўзал суннат". Кейин у:"Агар биз уларни ўстира олсак, биз ҳам шундай қилар эдик. Масаил ибн Ҳани" Мана шу ҳадис саҳиҳми. Мен сочимни узун ўстириб юраман аммо уйдагиларим бунга бироз қаршилик қилишади. Динимиз соч ўстириш ҳақида нима дейди?
– Ва алайкум ассалом! Соч қўйиш бор, аммо уни ҳам эҳтиромини жойига қўйиш керак. Сочни узайтириб, пахмайтириб “Бу суннат” дейиш ўзгаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сунннатларини бадбашара қилиб кўрсатиш бўлади. Валлоҳу аълам!