Ассалому алайкум! Мен бирим икки бўсин, пул еғиб олай, эртага нақт пул бўлади бир нарсага ишлатарман (мошинами, ижарага бераманми ёки сотиб бир иш қламанми) деб қурилиши энди бошланган уйга ойма ой пулини бўлиб беришга 2 йилга уй олдим. Ҳозир пулни ярмидан кўпини тўлаб бўлдим ва яна 1 йил атрофида қолган қисмини беришим керак ойма ой қилиб. Савол: мен закот беришим керакми, керак бўлса қай тартибда? Ёки ҳаммасини тўлаб уйни тўлиқ ўзимники қилиб олгандан кейиндан бошлаб ҳар йили закот беришни бошлашим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Унинг қийматидан закот беришингиз вожиб. Қарзингиз миқдорини айириб ташлайсиз. Валлоҳу аълам!