Ассалому алайкум бу саволимни жавобини "излаш хизмати"дан топа олмадим, агар бу саволни такроран бераётган бўлсам узур. Фарзандим кичкина пайтларида памперсдан чиқараётганимда бир хилларида киймини хўллаб қўярди. Баъзида ёлғиз ўзи қолганида қаерни хўл қилганини билмасдим. Гилам қалин сийдик миқдори оз бўлган учун бўлса керак. Шундай вазиятларда тахоратли бўлсам ўша жой қуриган бўлса ҳам тахоратимга зиён етмасмикин деб хавотир олардим. Эшитишимча болани нажосати қуриб киймини хўл қилмаса хиди зарар бермаса тахоратга зарари йўқ экан, шу ростми? Яна бир саволим 3 ёшли ўғлим Қуръон ўқиётганимда тахоратсиз Қуръонга тегиниб ўқийман дейди, намоз ўқиётганимда бетахорат жойнамозда намоз ўқиш амалларини бажаради. Бу гунох эмасми? Неча ёшдан бошлаб болага тахорат биланибодат қилишни ўргатиш керак? Болани динни қийн деб ўйламаслик, зериктирмаслик, чарчатмаслик учун уларга қаттиқ талаб қўймаслик керак деб эшитгандим шу ростми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳўл оёқ билан нажосат тегиб қуриган жойни боссангиз таҳоратга ҳеч қандай зарари йўқ. ҳўл нажосатни боссангиз зарари бор. Ўша нажосат текан жойни ўзини ювиб оласиз. Қайта таҳорат қилишга ҳожат йўқ. Балоғатга етмаган болалар Қуръонни таҳоратсиз ушлашлари мумкин. Валлоҳу аълам!