Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат

22:21 / 04.10.2023 | Jasur | 695

Ассалому алайкум! 1. Таҳоратда айнан қандай ният қилинади? Мен Аллоҳ розилиги учун таҳорат олишликни ният қилдим дейман. Бир куни масжидда домламиз таҳоратда айнан намоз учунми Қуръон ўқиш учунми шуни айтиб о‘тинг дедилар. 2. Доим таҳоратда юрган киши учун қандай ният қилинади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилишни ният қилдим деб ичида айтиши ила суннат адо бўлади. Шу таҳорат билан истаса намоз ўқиши, истаса Қуръон ўқиши мумкин. Таҳоратни бирор ибодатга хослаб бўлмайди. Домлангиз таяммумдаги масалани таҳоратга ҳам ўтказган кўринади, бу хато. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat