Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировга ҳасад қилиб намоз ўқиш

10:47 / 02.05.2020 | Matluba | 1797

Ассалому алайкум! Мен Алҳамдулиллаҳ беш вақт намоз ўқийман. Лекин қариндошларимизнинг кўпчилиги жуда ҳасадгўй. У ўқибди мени ундан қаерим кам деб намоз ўқиса ёки менга ҳасад қилиб рўза тутса бу қанчалик тўғри? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса шариатимизда мақталган ишдир. Одамлар аҳмоқ бўлиб пулини совуришда, уйни безатишда, бемаъни кийимлар кийишда мусобақалашмоқда. Мусобақалашиш инсоннинг табиатида бор, Аллоҳ таоло шундай қилиб яратган. Аллоҳ таоло “Мутоффифиин” сурасида марҳамат қилади: 

 إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ۝ عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ۝  تَعْرِفُ فِي وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ النَّعِيمِ۝ 

22. Албатта, аброрлар неъматланишдадирлар.
23. Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турурлар.
24. Уларнинг чеҳраларидан неъматланиш яшноқлигини билиб олурсан.

 يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍ۝  خِتَامُهُ مِسْكٌ وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ۝ 

25. Улар ниҳоятда пок, муҳрланган ичимликдан ичирилурлар.
26. Унинг охири мискдир. Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар.
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat