Ассалому алайкум! Мен ўзим молиячиман, ушбу саволни беришдан мақсад шуки, кўп одамлар ўзларини закотини ҳар хил ҳисоблашига гувох бўлдим. Илтимос қуйидаги мисолга ойдинлик киритиб берсангиз ва бу бошқаларга ҳам закотни ҳисоблашда ёрдам берса. Мисол учун: 2019 йил Рамазон ойида мени пулим 22 млн бўлди ва илк марта нисобга етди. 2020 йил Рамазон ойида эса пулим 40 млн га етди. Йил давомида пулим нисобдан камайиб 10 млн гача тушди ва хатто 60 млн гача чиққан кунлар ҳам бўлди. Орада нисобдан камайган бўлишига қарамай икки Рамазонда пулим нисобдан ортиқ бўлди. Шунинг учун мен ҳозирги 40 млн нинг 2,5 фоизини закот сифатида чиқараман деяпман. Баъзилар эса бошидаги 22 млн дан 2,5 фоиз чиқарилади дейишяпти, чунки бир йил тўлиши керак. Мен эса, йил бошида ва охирида нисобдан ортиқ бўлса бўлди, ҳозирги 40 млн дан чиқарилади деяпман. Илтимос, шу мисолда қай бири тўғрилигини аниқлаштириб беринг ва имкон бўлса телеграм каналига қўйинг. Бу савол кўп одамларга закотни тўғри чиқаришда ёрдам беради деб умид қиламан.
– Ва алайкум ассалом! Сиз шариатга мувофиқ закот чиқаришни айтибсиз. Бошқалар хато қилибди. Валлоҳу аълам!