Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билиб ўқиган билан билмаган

10:40 / 03.10.2020 | Asqarali Xaydarov | 1911

Ассалому алайкум! Маълумки барча суралар араб тилида. Буларни маъносини ҳамма ҳам билавермайди, намоз ўқиганда араб тилини билган одам ўқиётган сурани мазмун моҳиятини билиб нима айтаётганини тушуниб намоз ўқийди. Билмаган эса йўқ сураларни ёдлаган, мазмунини билмайди. Аллоҳ наздида маносини билиб ўқиган ва билмай ўқиган инсонлар мавқеи тенгми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тенг эмас. Ихлоси билан фарқ қилади. Аллоҳ таоло "Зумар" сурасида марҳамат қилади: 

 أَمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاء اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الْآخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُوا الْأَلْبَابِ۝ 

9. Ёки у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Роббининг раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар.
Ўтган оятда зикри келган, шубҳасиз жаҳаннам эгалари бўладиган кофирлар охиратда шарманда бўлмайдиларми?
«Ёки у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Роббининг раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?!»
Аллоҳга куфр келтирган, Унга ибодат қилмаган, Унга бўйин эгмаган, кечалари Унинг розилиги йўлида бедор бўлмаган, охиратдан қўрқмаган, Робби раҳматидан умид этмаган одам, албатта, кечалари Аллоҳга ибодат қилган, Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинган, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун бедор бўлган, охиратдан қўрққан ва Робби раҳматидан умидвор кимса билан тенг бўла олмайди.
«Эй Пайғамбар!
«Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт».
Албатта, тенг бўлмайдилар. Биладиганлар иймон келтириб, ибодат қиладилар. Билмайдиганлар куфр келтириб, исён этадилар.
«Албатта, ақл эгаларигина эсларлар».
Ҳа, фақат ақли борларгина ҳар доим Аллоҳни эслайди. Унга иймон келтиришни, ибодат қилишни ўйлайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat