Ассалому алайкум! Мен бир хизмат кўрсатиш фирмасида ишлайман. Алхамдулиллах кўпчилик намоз ўқийди. Мабодо мен имомликка ўтсам иложи борича хадисга мувофиқ намозни енгил ўқиб бераман (яъни кичик сураларни тажвид билан ўқиб, рукнларни хотиржам бажарган холда). Бундан ташқари намоздан кейинги зикрлар (Оятал Курсий, 33 марта айтиладиган тасбех, хамд, такбир ва саловотларни кўпинча айтмайман. Яъни охирги ракатдан кейин умумий қисқа дуо қилиб тураман. Бошқа биров имомликка ўтгандаям шунака енгил қилиб ўқиб бер дейишим тўғрими? Чунки юқорида ёзганларимдан ташқари ишхонадаги иш вақтимизни рахбаримиз биздан сотиб олган. Шу вақтда қилган ишимизга хақ тўлайди. Яъни ишни қилишимиз биз учун вожиб-фарз. Шунинг учун имомликка ўтган инсонга "намоздан кейинги зикрларни кейин ўзинг бемалол қилаверасан" дейишим тўғрими? Шунчалик фарз намозларни ўқишимизга шароит қилиб берганига шукр қилиб қолган вақт ишни қилганимиз тўғрироқ деган хулоса қилдим. Яъни вожиб иш турганда суннатларни уйда бемалол қилган яхши деб ўйладим.
– Ва алайкум ассалом! Суннат зикрларини ўтириб олиб қлиш шарт эмас. Туриб кетиб ҳар ким алоҳида қилса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!