- Ва алайкум ассалом! Ҳозир бир икки давлатларни ҳисобга олмаганда ҳамма давлатлар бир бирлари билан уришмаслик шартномасини тузишган. Бир мамлакатнинг фуқароси бошқа мамлакатга борса ҳуқуқлари химоя қилинади, жиноятчилардан қўриқланади. Шунинг учун замонамизнинг етук ва фақиҳ иқтисочиларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг “Фиқҳул буйуъ” китобларида сиз айтган фатвони ҳозирда олинмаслигини зикр қилганлар. Зарурат даражасидаги ишлар бемор киши ҳалолни тополмаганда ҳаром билан даволаниши кабидир. Валлоҳу аълам!