Ассалому алайкум! 1) Битта танишим ўғлини бир қизга тўйдан бир ой олдин никоҳлаб берибди. Никоҳланганлар иккаласи ҳам бир шаҳарда ўқийди. Аммо алоҳида-алоҳида яшаяптилар. Ота-онаси ҳали тўй ўтмади, тўйдан кейин бирга яшашадилар демоқда. Никоҳни ҳозирча бирга гаплашиб юришлари учун ўқитдик демоқда. Бунда эр-хотин узрли сабабларсиз алоҳида-алоҳида яшашлари мумкинми? Шариатда шунақа қилса бўладими?
2) Столга ароқ қўйиладиган тўйларга борса бўладими? Ҳожилар ва намозхонлар учун тўйхонада алоҳида стол бўлади деяпти. Олдин мана шу саволга жавоб берилгандай эди. Аммо излашдан топаолмадим? Савол бериб қимматли вақтларингизни олганим учун узр. Аллоҳ ажр-савобларингизни кўпайтириб берсин.
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа, алоҳида яшашлари мумкин. 2). Борса бўлмайди. Валлоҳу аълам!