Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майитнинг қарзи

18:30 / 09.08.2020 | Хусанов | 1954

Ассалому алайкум! Менда Қарз масаласига оид саволлар бор. Куни кеча бир кӯрсатувда Қарз масаласи кӯтарилди. Шунда бир ахли илм киши бир Хадисни келтирдилар. "Расулуллох алайхи вассалам бир кишининг жанозасини ўқимоқчи бӯлатуриб: "Бу кишининг қарзи бормиди?" деб сӯрадилар. Кимдур: "Ха 2 дирхам қарзи бор эди" деб жавоб берганди, "Мен унинг жанозасини ўқий олмайман" деб кетмоқчи бӯлиб турганларида, бир сахобий "Мен унинг қарзини бӯйнимга оламан ё Расулуллох" деб айтдилар. Шунда Расулуллох алайҳи вассалам: "Сизлар кафил бўлинг, у майитнинг қарзини бўйнига олди, энди қарзни у тӯлайди" деб жанозани ӯзлари ӯқидилар. Орадан бир кун ӯтиб Расуллулох халиги сахобага: "Қарзни тӯладингми?" дедилар. Шунда халиги сахоба: "Йӯқ, ёдимдан кӯтарилибди" деб жавоб бердилар. Эртаси куни хам шу ахвол. Ва нихоят 3-кун халиги сахоба: "3-куни хам Расулуллох сӯрасалар қандай йӯқ дейман?" деб хижолат бӯлиб қарзни тӯлабдилар ва Расулуллохни олдиларига отланибтилар. Олдиларига келиб энди қарзни тӯлаганликларини айтмоқчи бўганларида, Расулуллох: "Ха қарзни тўлабсанда" дедилар. Шунда халиги сахоба хайрон бўлиб: "Ё Аллоҳнинг расули сиз буни кимдан эшитингиз?" деганларида, Расулуллох: "Сен бўйнинга олган қарзни тӯлагунингча халиги майит қабрда занжирбанд бўлиб ётганди. Сен қарзни тўлашинг билан у озод бўлди" дедилар. Агар сахих бўлса, вафот эткан одамни қарзини бўйнига олган одам ўша қарзни тӯламагунча майит қабрда азобланаверадими? Ахир халиги одам хамма қарз мени зиммамда дедику? Мени поччам оламдан ӯтдилар. Жанозада имомни майитни қарзи, олди-бердиси бўлса бўйнига ким олади деган саволига поччамни укалари мен оламан деб айтдилар. Аммо жанозадан 2-3 кун ўтиб, почамни қарзларини бўйнига олган укаси эмас, поччамни аёллари (холам) тўладилар. Хозир энди савол туғилмоқда? Ахир хаммани гувохлигида "Мен бўйнимга олдим, мен тўлайман" деган ука эмас, майитнинг аёли тӯлади хамма қарзни. Бу дегани энди ука ўша тӯланган пулни миқдорини келинойисига бериши керакми? Ёки мухими майитни қарзи тӯланганлигими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асосий нарса зиммасига олиш эмас, балки маййитни зиммасидан соқит қилиш. Тўланмагунча жаннатга киролмайди. Қарзни маййитнинг меросидан тўланади. Кимдир мен бўйнимга оламан дейишни ўзи билан маййит қутилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat