Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазил ҳақидаги ҳадис

03:01 / 28.11.2018 | Odiljon | 3335
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен бир китобда "Хадеб, динингиздан гапириб одамларни зериктирмасдан хазиллашиб хам туринглар" деб ёзилган хадисни ўқиб қолдим. Саволим шуки, бу хадис ростдан хам мавжудми ва у саҳиҳми? Агар шундай бўлса бу қай маънода айтилган? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳазиллашиш дегани нотўғри таржима бўлибди. Чунки биздагилар ҳазиллашиш деганида кўпроқ ёлғон ва бировни эрмак қиладиган нарсаларни тушинишади. Аксинча рост ва қизиқарли воқеъларни ғийбат ва ёлғондан ҳоли ҳолда айтиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай ишни қилар эдилар. Аллома Арслон ибилан Ахтар “Кулиш ва кулдириш воқеъалари” номли китоб ёзганлар. Ўша китобиланинг аввалида “Биродарингни юзига табассум қилишинг садақадир” дейилган. Мусулмонни қалбига хурсандчилик солиш энг улуғ ибодатлардан ҳисобланади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳам баъзида содир бўлган қизиқ воқеъаларни айтиб берар эдилар. Кулганимиздан кўзларимизга ёш келар эди. Бир бор Суҳайл Румийни бир кўзи оғриб қолди. Саҳобалар ичига келиб ўтирди ва ҳурмо ейишни бошлади. Бир саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ё Расулуллоҳ Суҳайбилани кўринг бир кўзи оғриб турса ҳам кўнглига ҳурмо сиғяпти” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Суҳайб шунақами” дедилар. Буни эшитган Суҳайб розияллоҳу анҳу “Ё Расулуллоҳ эътибор қилманг мен ҳурмони кўзим оғримаётган тарафдаги тишларим билан чайнаяпман” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам роса кулдилар. Кулиш ва кулдиришни ҳам ўз чегараси бор. Одамларни кулдираман деб ёлғон ишлатиш ва ғийбат ишлатиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat