Ассалому алайкум! Хабарингиз бор бизни юртимизда автомобилга олдиндан пул тўлаб навбат билан авто харид қилинади. Лекин мен шундай холатга гувох бўляпманки, мусулмонлар баннка пул қўйгандан кўра хар хил қариндош танишларини номига автомобилга пул тўлаб, навбатга туришмокда. Сўнгра автолари чиққанида уларни устига пул қўйиб сотишмокда бошқа бир мусулмонларга. Бундай олди сотдилар аксарияти нотариус орқали расмийлаштиралаётган янги автоларни олди сотни шартномалари булиб хусусан банк оркали кредитга авто олмокчи буганлар харид килмокда. Мен исломни урганишда давом этаетган бир муслимаман, лекин адашмасам бир китобда укиган эдим, мусулмон кишилар бошка мусулмонлар учун азият келтирмасликлари керак. Шу билан бирга бозорда такчилликни келтириб чикариш оркали савдо килиш харом эканлигини. Шу муносабат билан сурамокчи эдим, юкорида таъкидланган холат хам аслида бир гурух мусулмонларни узларига керак булмасада куплаб автоларни харид килиши атайин такчилликни келтириб чикаришга сабаб булмокдами, шундай экан уларни бу каби тижорати билан топилган даромади канчалик даражада халол? Бундан ташкари автосини банк кредити оркали харид килаетганга сотиши (билиб туриб сотиши, чунки шартномага имзо куяди) оркали топилган даромади халолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Мошина сотиб олиш учун тўлов қилиш тақчилликни келтириб чиқарадаи дейиш эҳтимол фақат. Шунинг учун ҳаром дейилмайди.
2). Рибо орқали сотиб олувчига сотиш асло жоиз эмас. Валлоҳу аълам!