Ассалому алайкум! Хўроз қўшилмаган товуқ туққан тухумни еб бўлмайдими, ҳаром бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ким ўша гапни айтса бекор айтибди. Бу қуйидаги оятга тушиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасида марҳамат қилади:
وَلاَ تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَذَا حَلاَلٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُواْ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ
116. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», – деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар зафар топмаслар.
Инсон бандадир. У неъматни Розиқ Аллоҳдан олади. Шунинг учун инсоннинг ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқдир. Кимки ўзи ҳақсиз бўлган нарсага аралашиб:
«Бу ҳалол, бу ҳаром», – деса, Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган бўлади. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганларга эса:
مَتَاعٌ قَلِيلٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
117. Озгина матоҳдир ва уларга аламли азоб бор.
“Моида” сурасида:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تُحَرِّمُواْ طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللّهُ لَكُمْ وَلاَ تَعْتَدُواْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
87. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас.
وَكُلُواْ مِمَّا رَزَقَكُمُ اللّهُ حَلاَلاً طَيِّبًا وَاتَّقُواْ اللّهَ الَّذِيَ أَنتُم بِهِ مُؤْمِنُونَ
88. Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳга тақво қилинг. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!