Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажбуран айтилган талоқ

18:16 / 22.10.2020 | Ulugbek Abdullayev | 970

Ассалому алайкум! Мажбуран бир сўз билан айтилган 3 талоқни қайта никоҳлаб тикласа бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ, бўлмайди. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: 

 فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ تَحِلُّ لَهُ مِن بَعْدُ حَتَّىَ تَنكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَن يَتَرَاجَعَا إِن ظَنَّا أَن يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ۝ 

230. Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўл¬мас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ. Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур.
Бу ояти карима аввалги оятнинг давомидир. Аввалги оятда «Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш», – дейилган эди. Икки марта талоқ қилгандан кейин ярашиб, бирга яшаб, ҳаёт кечириб юрган киши:
«Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўлмас».
Яъни агар аввалги иккита устига яна бир бор талоқ қилса, жами учта бўлади. Уч талоқ бўлгандан кейин аёл талоқ қилган эркакка ҳалол бўлмайди. Эр-хотин бўлиб яшашлари мумкин эмас. Фақат бир йўл бор, у ҳам бўлса, у аёл бошқа эрга тегса-ю, у эр билан эр-хотин бўлиб ҳаёт кечириб юрганда, иккинчи эр вафот этиб қолса ёки талоқ қилса, шундан кейингина яна аввалги эри билан қайта турмуш қурса бўлади.
«Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ», – дейилишининг маъноси шу.
Мазкура аёл иккинчи эрга ҳеч қандай шарт қўймай, оддий ҳолатда, бардавом ҳаёт кечириш ниятида никоҳланиши керак. Кейинчалик мабодо, аввал айтганимиздек, у вафот этса ёки талоқ содир бўлиб қолса, шундагина биринчи эрига қайта никоҳланиши мумкин.
Бу масалада ҳар ким кўнглига нима келса, шуни қилиб кетавериши ярамайди. Бу жуда муҳим ва катта эътибор лозим бўлган ишдир:
«Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat