Ассалому алайкум! Кассада ишловчи ходим чўчқа гўштидан тайёрланган колбасани ёки айрим бошқа ҳалол болмаган маҳсулотларни сканер қилиб тургани, яни ушлагани учун ва харидорлардан пулини олиб қолгани учун гуноҳкор бoлмайдими?
2. Қуръон оятларини тажвид билан оқийдиган киши тажвиди йўқ кишига намозда иқтидо қилмаслигини билдим. Бу ҳолат аёлларга ҳамтегишлими, яни аёлтажвидни билса ваэри тажвидсиз ўқиса. Бунда аёлкиши эрига иқтидо қилмаслиги керакми ёкижамоат бўлиб ўқиганлари савоблироқми?
3. Жамоат бўлиб намоз ўқиганда аёллар эркаклардан тўлиқ бир саф орқада туришлари керак экан. Агар аёл киши эркак кишига етиб олса эркакнинг ҳам намози бузиларкан. Бу фақат жамоат бўлиб ўқишга тегишлими ёки бир вақтнинг ўзида алоҳида-алоҳида ўқишса ҳам аёллар бир саф орқада туришлари керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бунчалиги зарар қилмаса керак.
2). Намоз бузадиган даражада хато ўқиса иқтидо қилмаслиги керак.
3). Жамоат бўлиб ўқишга тегишли. Валлоҳу аълам!