Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега мусулмонлар ривожланмаяпти?

10:24 / 08.11.2020 | Jasurbek | 15377

Ассалому алайкум! Устозлар менга ёрдамингиз керак биз медитсина университетида ўқийдиган болалармиз, бу савол учун мени кечиринглар мен ислом динига тушунаман ва амал қиламан, лекин бир дўстим менга бир саволни қайта қайта беряпти жавоб бера олмаяпман, жуда қаттиқ туряпти, агар шу саволимга ўша сиз савол берадиган одамлардан тўлиқ жавоб олсам намозни ҳам бошлайман деб қаттиқ туриб оляпти. У менга Мана сиз намоз ўқийдиган боласиз лекин мен чет эллик бир танишимни олиб келаман сиз билан тенгдош лекин сиздан кўра дунёвий илимларни жуда зўр билади спортни ҳам сиздан кўра яхши билади нега у ҳар томонлама кучли лекин сиз намоз ўқийсиз лекин уларчалик кучли эмассиз? Нега Европа Америка ҳар томонлама кучайиб кетяпти ислом давлатлари улардан орқада? Мисол учун Арабистонда ҳам қанча мусулмонлар бўлса ҳам христиан, ҳудосиз америкаликлардан техникаси орқада? Нега дини умуман бошқа бўлса ҳам Хитойликлар оддий уй ишларига ҳам техникалар ихтиролар қиляпти нега биз ундай қила олмаяпмиз биз ҳам ислом динидаги давлатмиз? Ахир бу ислом дини ҳам дунёвий ҳам охират илмини олдинга қўйганку нега ривожланмаяпти? Нега? Бу саволлар ҳаммаси дўстимни номидан, дўстимни исломдан тушунчаси яхши эмас, илтимос тушунарли қилиб жавоб берсангизлар. Олдиндан катта раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч офицер уруш вақтида Гитлерга итоат қилмаган. Жазолаш тариқасида уларни бир хонага қамаб уларга заҳарли газ киритишини айтган. Кейин уларга газли бўлмаган оддий тутунни киритилган. Иккиси 6 соат бири 10 соат вақтда ўлган. Уларни ўлдирган нарса тутун эмаслиги юзга юз аниқ, чунки у газ бўлмаган. Уларни Гитлерни “заҳарли хонага қамаб уларга газ киритинг” деган хабар, информация ўлдирган. Ҳозирги кунда ҳам ахборот воситалари орқали шу каби хабарлар тарқатилади. Аслида эса уларни таг туги бўлмайди. Ҳатто шу каби бузуқ хабарларни динимизга тегишли китобларга ҳам киритиб юборган. Оддий мисол бутун дунёга инсон саломат бўлиши учун 8 соатдан кам ухламаслик керак деган хабар тарқатилган. Ҳатто бу хабарни тарқатган кишини бу борада проффесор ва бошқа унвонлари ҳам бор. Аслида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бери у зотнинг саҳобалари ҳам у зотдан кейинги бутун омма халқ 8 соат ухлашни ғафлат, инсонни бефаросатликка олиб борувчи омил деб билган. Чунки бир инсон 60 йил умр кўрса чақалоқлиги уйқу билан ўтади. Яна бир ёшга етгунча қанчадир кўпроқ вақтини ухлашга сарфлайди. Шуларни ҳам чиқариб юборганда 60га кирган одам 20 йилини фақат уйқуга сарфлаган бўлиб чиқади. Уммати Муҳаммадияда 60 йил умр кўрадиган одам умрини 20 йилини фақат уйқуга сарфлаши ҳеч қачон оқланадиган иш эмас. Бу уммат азалдан олимидан тортиб омисигача уйқуни энг қаймоғини ухлаб ҳамма ухлайдиган вақтда ибодатга сарфлаган уммат ҳисобланади. Ҳатто “Иҳёғ Улумуддин” каби китобларимизга ҳам 8 соатдан кам ухламаслик керак деган гап келтирилади. Бу ҳам кимлардир томондан киритилган гапдир. Яна оддий бир мисол ҳамма жойда инсоннинг калласи 15 минут ишлайди, ундан кейин умуман маълумот қабул қилмайди деб жар солишади. Бу ҳам инсонларни илмдан қайтариб аҳмоқ қилиш ҳисобланади. Чунки олти юз ва бир милионлаб ҳадисларни ёдлаган инсонлар 15 минутдан кейин ақли олмаса шунча ҳадисни ёдлаган бўлармиди. Шунчалар китобларни ёзган бўлармиди. Бундан ташқари фалон миллат вакиллари жуда доно, ҳар томонлама етук, олдинда, мусулмонлар қолоқ каби ёлғон ахборотлар ҳам йиллар давомида такрорланавергач ўзини зиёлиман деб билган университет талабалари, ҳатто ўқитувчилари ҳам ўзини қолоқман дейдиган тушунчага олиб келиб қўйди. 8 соатини уйқуга яна 8 соатини еб ичиш ва таҳоратхонага қолган 8 соатни ҳам бемаъни ишларга сарфлайдиган қилиб қўйди. Мусулмонларда орқада қолиш кўзга ташланаётган бўлса бу динимиздан узоқ, кечаларимиз таҳажжуддан ҳоли, кунимиз Қуръон тиловатидан ҳоли, кўпроқ вақтимиз ухлашу, бир кунда бир неча бор туалетга қатнашу, каллам олишдан тўхтади деб бемаъни нарсаларга машғул бўлишга ўтиб қолди. Бунда сиз каби ўзини зиёлиман деганларда катта хато бор. Чунки азалдан бизнинг раҳнамоларимиз 40 йил хуфтоннинг таҳорати билан бамдодни ўқиган. Бир кечада 400 ракъатгача намоз ўқиган, боболаримиз бойлигини еб-ичиш, бемаъни ўйин кулгуга сарфлаш ўрнига ўзини тарозини бир томонига қўйиб, нариги томонига ўзининг вазнича кимдир олтинни, кимдир кумушни қўйиб “Роббим мен ўзимни Сендан сотиб оламан” деб инфоқ қилган. Сиз каби зиёлилар бирор болачани мақтамоқчи бўлишса нечтадир бир сўз ёдлаган болани ўрнак қилиб кўрсатасиз. Бу ёқда оддий бир деҳқонни фарзанди 5 6 ёшда қори бўлиб, 300 вароқ Қуръонни ёдлаб қўйганини кўрмайсиз ҳам. Пулим бор деган бойимиз қайсидир бир аҳмоқ ўзини реклама қилиб келгусида ҳам сенлар аҳмоқ бўлишиб шундай тўйлар қилгин, биз бориб бор пулингни йиғиштириб келайлик деб бемаъни бир тўй қилса ўшанга эргашишни хоҳлаб турсак. Улар ҳам ўйлаганидан ҳам орттириб бир соат бориб ҳанграб одамларни 10 15 йиллаб тўплаганини йиғиштириб кетаверса. Сизлар ҳам тортишишни ўрнига одамларга нима тўғри нима нотўғри хабар эканлигини аниқлашга ҳаракат қилиб етказишга ҳаракат қилинглар. Аммо оддий шу бир ҳақиқатни ҳалигача тушунмаган бўлсангизлар сизлардан нимани кутиш керак экан билмадик. Сиз каби ўзи зиёли бўлиб одам маймундан яралган деса ишониб юрганлар қанча. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat