Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги кўчиб келгандан пул талаб қилиш

08:05 / 09.12.2020 | Malohat | 1133

Ассалому алайкум! Мен яқинда янги чек сотиб олиб кўчиб чиқдим. Табийки свет ва сув таминоти бўйича давлатга тўлов қилиб кейин уйга туширдим. Лекин маҳаллам сув ва светга барча ҳаражатларни ўзлари ёнидан қилган экан. Шунинг учун мендан ҳам тайёрига уландинг деб, сув учун 1 млн, свет учун ҳам 1млн жами 2 млн пул талаб қилиб уйимга келиб тинимсиз жанжал қилишаябди. Лекин суриштирсам бундан 8 йил аввал сув учун 100 минг дан пул йиғишган ва шу сувни уйигача олиб келган. Айтишларича 20 кг гўшт пулига бичилган эмиш. Мен эса ўзим туширдим. Бошимда эрим йўқ, ёлғиз онаман, бир нафар қизим бор. Қонунан мендан пул олишга хақли эмаслар. Лекин мен ўша вақтда йиғилган пул миқдорича бераман десам кўнишмай, агар бермасанг сени тинч қўймаймиз бу маҳаллада тинч яшамайсан дея тахдид қилишаябди ва шундай ҳам қилишаябди. Нима қилай? Уларни чиндан менда ҳақлари борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар қувур, сим каби нарсаларни ўзларининг пулларига олиб келишган бўлишса сўраган пулларини беринг. Қиёмат куни сизни кўчангизга “сим тортдик, сув келтирдик” деб давлат буджетидан олганлардан тўлатиб оласиз. Лекин қанча беришларини билмадик. Энг тўғриси ўшанинг нархи ҳозирги кундаги бозорда қанча бўлса шуни беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat