Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби ақидасини ажрата олиш қандай бўлади, унда қандай алоҳида жиҳатлар бор. Исломий китоб ва мақолаларда ҳозир қайси мазҳаб таълимоти екани ёзилмайди. Биз қандай ажратиб оламиз?
Бунинг учун аввал аҳли сунна ва жамоа мазҳабини ва бу мазҳабнинг уламоларини ўрганиш керак. Кейин бошқа мазҳаблардан четда бўлиш имкони туғилади. Ҳозирда эса, осони олим кишилардан сўраб, ишончли китобларни ўқиш ва сайтларга киришни йўлга қўйиш лозим.