Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен намозда кўп хатоларга йўл қўйиб қўяяпман

00:50 / 01.04.2021 | Islombek Nazirov | 2753

Ассалому алайкум! 1. 3 ёки 4 ракатли намознинг 2 ракатидан кейин Аллоҳумма солли ни бир нечта сўзни айтиб қўйибман. Мен намозимдан сўнг саждаи саҳу қилишим керакми? 2. Мен намозда адашган пайтим саждаи саҳу қиламан деб 4 ракатда аттаҳиётдан сўнг Аллоҳумма солли ала ни охиригача ўқиб бўлиб ёки Роббана атина дуосини ҳам айтиб қўйиб Икки тарафга салом беришдан олдин ёдимга келиб қолса ўша пайтда саждаи саҳу қиламанми ёки салом бериб бўлиб намозни қайта ўқишим керакми? 3. Масалан бирон бир 4 ракатли ёки 3 ракатли намозда 2 ракатдан сўнг Аллоҳумма Солли Ала ни ўқиётиб ярмига келганда адашганимни билиб қолсам ўша жойни ўзида Аллоҳу акбар деб 3 ракатга тураманми ёки Аллоҳумма солли Ала ни тугатиб сўнг 3 ракатга тураманми 4. Махфий ўқиладиган намозда билмасдан овозимни чиқариб юбордим. (масалан 3 ракатга туриб овозимни чиқариб ўқиб юбордим ва эсимга тушиши билан ичимда ўқишни бошладим). Бунда ҳам саждаи саҳу қилишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа.

2). Ўша пайт саждаи саҳв қиласиз.

3). Ўша жойдан турасиз.

 4). Ёлғиз ўқиган бўлсангиз саждаи саҳв қилишингиз шарт эмас. жаҳрий ўқиш жамоаттга тегишли. ёлғиз намоз ўқувчи қанда йўқиса ҳам ихтиёри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat