Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яхудийларга нозил бўлганда байрам қиладиган оят қайси

01:00 / 01.04.2021 | AVTO INOMARKA | 18542

Ассалому алайкум! Умар ибн Хаттобдан: “Яҳудийлардан бир киши менга: “Эй Амир ал-Мўминин, китобингизда бир оят бордир, сизлар уни ўқийсизлар, агар шу оят бизга нозил бўлганда эди, ўша кунни биз байрам қилиб олар эдик”, -деди. Мен: “Қайси оят?”, -деб сўрадим. У: “” деган оят, - деб айтди. “Ҳа, биз ўша ояти карима тушган кунни ва тушган жойни билурмиз. Жумъа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотда турганларида нозил бўлгандир”, - дедим. Ушбу ҳадисда қайси сурадаги қайси оят ҳақида гап кетмоқда жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади:  

 حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالْدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ وَالْمُنْخَنِقَةُ وَالْمَوْقُوذَةُ وَالْمُتَرَدِّيَةُ وَالنَّطِيحَةُ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ إِلاَّ مَا ذَكَّيْتُمْ وَمَا ذُبِحَ عَلَى النُّصُبِ وَأَن تَسْتَقْسِمُواْ بِالأَزْلاَمِ ذَلِكُمْ فِسْقٌ الْيَوْمَ يَئِسَ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن دِينِكُمْ فَلاَ تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِ الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِينًا فَمَنِ اضْطُرَّ فِي مَخْمَصَةٍ غَيْرَ مُتَجَانِفٍ لِّإِثْمٍ فَإِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 

3. Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, йиртқич еган ҳайвонлар – магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол) – ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳамда чўплар ила фол очишингиз ҳаром қилинди. Бу фисқдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга мойил бўлмаган ҳолида қаттиқ очликда мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Ушбу хитоб ҳалол-ҳаром, баъзи ҳайвонларни шаръий йўл билан сўйиш, ҳалол гўштлар қай ҳолатда ҳаромга айланиши масалаларига оид ояти карима ичида келишининг ўзи эътиборга сазовордир. Бу ҳол дин деган тушунча кенг тушунча эканини, ҳозирги баъзи бир гумроҳларнинг фикрича, ҳар бир одамнинг қалбида сақлаши лозим бўлган ўйи, хаёли ва фикри эмас, балки инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи шомил тузум-низом эканини кўрсатади. Дин ўзида эътиқод масалаларини ҳам, шу билан бирга, одоб-ахлоқ, муомала, маънавиятлар, таълим-тарбия, иқтисод, сиёсат, ижтимоий масалалар, ибодатлар, ҳалол-ҳаром ва бошқа муаммоларни ҳам ўз ичига олади.
Мазкур барча ишларда шариат ҳукмига амал қилганлар Аллоҳнинг амрига итоат этган бўладилар. Амал қилмаганлар эса Аллоҳнинг амрига исён қилган бўладилар. Чунки мукаммаллиги Аллоҳ таоло томонидан эълон этилган шариатдан бошқа томонга оғиш уни эътироф этмаслик бўлади. Бу эса ўз навбатида куфрга элтади. Кимки Ислом шариатини ҳаётига дастур қилиб олса, илоҳий дастурни, баркамол дастурни олган бўлади. Унинг ақийдаси баркамол бўлади. Маънавий ҳаёти баркамол бўлади. Таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи, иқтисоди, ижтимоий ҳаёти, сиёсати, турли алоқалари, тузумлари баркамол бўлади. Икки дунёдаги бахт-саодати баркамол бўлади. Борлиқни яратган қодир Аллоҳ инсонни ҳам шу борлиқ халифаси этиб Ўзи яратган. Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай дастурга амал қилиб яшаса, икки дунё саодатига эришишини ҳам Ўзи яхши билади. Буюк яратувчи Аллоҳ мукаммал қилиб қўйган ушбу динга юрмай, бошқа динларни ахтарганлар эса мен Худодан ҳам яхши йўл топувчиман, деб даъво қилган бўлади.
«Сизга неъматимни батамом қилдим».
Демак, динни мукаммал қилиб беришнинг ўзи улкан ва батамом неъматдир. Исломнинг улуғ неъмат эканини мусулмон бўлганлар билади. Айниқса, аввал турли жоҳилиятлар ва уларнинг тузумларини синаб кўриб, кейин мусулмонликка ўтганлар жуда яхши биладилар.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига мукаммал дин қилиб берган Исломнинг батамом неъмат эканини яратган Холиқни инкор этиб юрган худосизларнинг фожиали оқибатларини кўрганда янада ёрқинроқ тушуниб етилади. Бу ҳақиқатни худосизлар дунё халқлари бошига олиб келган битмас-туганмас мусибатларни идрок этганлар яхши биладилар.
Аллоҳ таоло бандаларига мукаммал дин қилиб берган Исломнинг улуғ неъмат экани молга, дарахтга, инсоннинг жинсий аъзосига сиғиниб, залолатда юрганларни кўрганда билинади.
Бу неъматнинг қадри инсон ақлига ор ҳисобланган турли бузуқ ақийдаларнинг ҳолини кўрганда тушунилади.
Мукаммал дин Исломнинг бандаларга улуғ илоҳий неъмат экани ахлоқ-одобдан бехабар, отасини ҳам танимайдиган, дунёдаги ҳеч бир разолатдан қайтмайдиган, безори ва жинояткор авлодлар етишиб чиққанда билинади.
Мукаммал дин Исломнинг қадри оилалар бузилиб, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидан, жамиятдаги кишилар орасидан меҳру оқибат кўтарилиб, одамлар бир-бирларига душманлик руҳида, беҳурматлик руҳида, меҳр-шафқатсизлик руҳида шаклланиб, ижтимоий алоқалари бузилиб бўлган жамиятларнинг ҳолини кўрганда билинади.
Мукаммал дин Исломнинг бандаларга улуғ илоҳий неъмат эканини иқтисодий ҳолатлар оғирлашиб, кишилар ўз меҳнати самарасини кўра олмай, давлат ёки мулкдорлардан зулм чекиб, бола-чақасини боқиш у ёқда турсин, ҳатто қорнини ҳам тўйдира олмай юрганида тушуниб етилади.
Шу билан бирга, бир гуруҳ нобакорлар оддий инсонларнинг пешона тери билан топган маблағларини хоҳ давлат номи билан, хоҳ иш одами номи билан турли услублар ила тортиб олиб, айшу ишрат қилиб юрганларини англаб етганлар мукаммал дин – Исломнинг, айнан Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларининг илоҳий неъмат эканини тушунадилар.
Мукаммал дин – Исломнинг ҳақиқий илоҳий неъмат эканини кучли кучсизни еб, ҳамма ёқда зулм урчиб, инсон ўз жонини, болаларини, молу мулкини ва обрў-номусини ҳимоя қила олмай қолган жамиятларни кўрганда тушуниб етилади.
Мукаммал дин бўлмиш Исломнинг Аллоҳ таоло томонидан бандаларга улуғ неъмат қилиб берилганини ҳавойи нафсига берилган сиёсатчилар халқларни бир-бирига уруштириб, қонини тўкканлари етмай, бутун дунёни вайрон қилиш хавфи остига олиб келиб қўйганларини ҳақиқий тушуниб етганлар англайдилар.
Агар инсоният бу неъматнинг қадрига етганида эди, уни қабул қилиб, ўрганган ва ҳаётига татбиқ этганида эди, дунёда ҳеч қандай муаммо қолмаган бўлар эди.
«Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим».
Аллоҳ таоло инсониятга амал қилиш учун фақат битта динни – Исломни юборган. Бундан бошқа ҳеч бир динга рози эмас. Шу боисдан ҳам бошқа динлар Унинг даргоҳида қабул эмас. Аллоҳ таолонинг бу хитоби мусулмон бандалари учун улкан шарафдир. Аллоҳ таолонинг катта иноятидир. Шу билан бирга, бу иноят мусулмонлар зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. Аввало, мусулмонлар Исломга тўлиқ амал қилишларини, қолаверса, ўзларига насиб этган улуғ неъматни бутун дунё халқларига ҳам тарқатишларини вазифа этиб юклайди.
Мукаммал дин – Ислом бандаларга Аллоҳнинг улкан неъмати эканини инсофли ғайримусулмон шахслар ҳам ҳар доим англаб келганлар. Уламоларимиз ўз китобларида ишончли манбалардан ривоят қилишларича, яҳудийлар ҳазрати Умари Одил розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб:
– Сизларнинг китобингизда бир оят бор, агар шу оят биз яҳудийларга нозил бўлганида эди, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимизга байрам қилиб олар эдик, – деган эканлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Қайси оятни айтмоқчисизлар? – деб сўрабдилар. Яҳудийлар:
– «Бугунги кунда Мен сизга динингизни мукаммал қилиб бердим» оятини, – дейишибди. Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Биз у кунни бир эмас, икки байрам қилганмиз: ҳам жума – ҳафталик байрам, ҳам қурбон ийди – йиллик байрам, – деган эканлар.
Мазкур улкан ҳақиқат баён қилингач, оятда яна аввалги мавзуга қайтилади:
«Кимки гуноҳга мойил бўлмаган ҳолида қаттиқ очликда мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Бу услуб ҳам Қуръони Каримнинг ўзига хос илоҳий услубидир. Қаранг, ҳалол-ҳаром масаласини баён қилиш жараёнида, орада қисқа иборалар орқали бир олам маънони ўзида мужассам этувчи ҳақиқатлар ифодаланмоқда.
Юқоридаги ҳукмларда айрим ҳолатлардаги гўштларнинг ҳаром экани таъкидланган эди. Охирги жумлада эса истисно тариқасида музтарлик (заруратлик) ҳолатида ҳукм нима бўлиши ўргатилмоқда. Яъни, дейлик, инсон очликдан музтар бўлди – қийин ҳолга тушиб қолди, егани овқати йўқ, фақат ҳаром қилинган гўштлар бор, холос. Булар ҳаром, деб улардан истеъмол қилмаса, ҳалок бўлади. Нима қилиш керак? Мана шундай ҳолда, гуноҳга мойил бўлмаган ҳолда, яъни ўзини ҳалокатдан сақлаб қоладиган миқдорда ўша ҳаром нарсадан истеъмол қилса бўлади. Ночорликдан қилинган бу иш учун Аллоҳ уни иқоб қилмайди. Зотан, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat