Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот берган одам хақлимикин?

12:07 / 26.05.2021 | Robiya | 1127

Ассалому алайкум! Бу йил закотимизни берадиган одамни топишга қийналдик. Саховат улашувчи гурухга мурожаат қилдим ва менга шу аёл хақдор қарзлари бор дейишди. Ташқи кўриниши жуда очиқ сочиқ аёл экан. Кўришганда хайрон қолдик. Бизда номери борлиги учун суратларни телеграмига қўйиб турибди. Суратини кўриб қолдим жудаям авратлари очиқ сочиқ холатда. Кўрган сарим закот беришда адашмадикми деб гумонга кетиб қолябман. Хўжайним хам жахлларни билдирмасликка харакат қилябдилар. Агар аёл ростдан хам қийналган бўса, ахлоқи хунук бўлса закотимиз қабул бўлармикbн?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар закот олишга ҳақдор бўлса, зиммадан адо бўлади. Ўша аёлнинг ўзидан бирор киши орқали сўратинглар. Закот олувчиларнинг шартидами ёки йўқми. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat