Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин муносабатлари

14:40 / 13.07.2021 | Guli | 1658

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимга турмушга чиқишдан олдин ота онам ва мен рози бўлмаганман чунки қайнотамни иккита ойлалари бор ота онам ҳам норози бўлганла лекин эрим менга уйланиш учун Аллоҳ номи билан қасам ичганла сандан бошқасини демайман ва бошқа хотин олмайман фақат сан манга тегсанг бўлди қасам ичганла ва ман кўндим ота онам ҳам турмушимиздан кейин 4йилдан кейин эрим бир бевага уйланибтила ва бир йил давомида яшабтила у аёлҳам мени танирди муносабатлари борлигини билардим лекин исботим йўқ эди ва була менга фақат ёлғон гапириб мани айбдор қилардила лекин бир йилдан кейин ҳамма нарса ошкор бўлди мани талоқ сўрашга ҳақим ёқ лекин манга Аллоҳ номи билан қасам ичиб ишонтириб уйланганла исломда мусулмон қасами учун жавоб бериши керак деб ўйлайман ва менга берган вадаларини бузганлари учун талоқ сўрашга ҳақим борми илтимос жавоб беринглар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни сабаб қилиб талоғингизни сўрашингиз дуруст эмас. Оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилишингиз керак. Эрингиз қасам ичиб уни бузган бўлса, каффоратини тўлаши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat