Мен ушбу сайтни кузатаётиб, расмли кийимчалардан ҳам парҳез қилмоқни буюрибсиз. Расмли кийимлардан кўра расмсизи афзал дебсиз. Шуни инобатга олган ҳолда «Момиққина айиқ», яъни «Мягкая игрушка» масаласи қандай бўлади. У ҳам ножоизми?
Мен ўғлимга ўтган йили бўйи билан тенг «Момиққина айиқ» совға қилгандим. Ўша пайтда бунақа совға шариатга жоизми, ножоизми? Мен ҳатто ўйлаб ҳам кўрмагандим. Лекин ўғлим ўша Айиқчасини жуда яхши кўради. Ҳатто ухлашга ётганида бирга олиб ётади. Бу «Мягкая игрушка» масаласи жоизми, ножоизми? Агар жоиз бўлса яхшику-я, ножоиз бўлса нима қилсак бўлади ўша совғани. . .
Аллоҳ Таоло қилган ишларингизга ўзи ажру мукофот айласин! ! !