Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам менга харомдан боқябди

22:51 / 14.08.2021 | Salikh Ee | 1638

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 17да мен мактаб ўқувчисиман. Менинг иккита оилали акам бор. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ мени ҳидоят қилиб анчадан бери намоз ўқийман. Менинг дадамлар давлат ишида ишлашади. Мен ҳадисларда маърузаларда эшитганман луқмаси харом бўлган инсонни ибодати қабул бўлмас экан. Харомдан еб катта бўлга фарзан ноқобил фарзанд бплиб катта бўлади деб ҳам ўқиганман. Ваҳоланки менинг икки акам ҳам ноқобил фарзанд бўлишди ота онамни дилини жуда кўп оғритди ҳатто қарғадилар ҳам. Яқин кунлардан бери дадамлар мен сенларга шу кунгача харом едириб келганман дейишди. Мен аввалдан дадамлар топиб келаётган пул харом эканлигини у пуллар барчаси пора эканлигини билар эдим. Лекин нима қилай қўлимда бир ҳунар йўқ ўзим пул типай десам барибир ўша дадам топиб келган харом луқмани ейишга кийишга мажбурман. Харом луқма еб ота онамга зарар қилиб Аллоҳга осий бўлишдан қандай сақланишим мумкин. Луқмам ҳаром эканлигини билиб туриб уни ейишга мажбурман. Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки мени луқмам харом бўлгани сабабли Аллоҳ менинг ибодатларимни қабул қилмайдими ахир иложсизманку


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ҳалол пул топгунингизча ўлмайдиган даражада ейишга шариат рухсат беради. Ўзингиз ҳам оилангиз ҳам ҳалол ризқ манбасини топиб пешона тери билан меҳнат қилинглар шунда барака бўлади, Отангиз тавба қилиб ибодат қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat