Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмсизлик

04:40 / 11.09.2021 | Muslima | 1832

Ассалому алайкум! Узр саволим чала кетиб қолди. Бугун бироз вақт топиб давомини ёзаяпман. Хуллас тўйдан кейин турмуш ўртоғимни намоз ўқимасликлари, ароқ ичиб, бошқа қизлар билан гаплашиб юришларини билдим лекин у кишини ҳурмат қилиб хизматларини бажариб келдим. Тўғри гуноҳ иш қилганларида ичимдан қаттиқ хафа бўлардим аммо бу билан у кишига хурматсизлик қилганим йўқ. Ўзим олий маълумотли "болалар невролог" шифокориман. Тўйдан олдин ҳам намоз ўқиб, рўза тутардим, Қуръонни ўзим ўрганиб (тажвидсиз) ўқиб юрардим. Кейин турмушга чиқиб умр йўлдошимни босимлари билан ҳаммаси қолиб кетди (уйда жанжал бўлмасин деб). 3 йил бўлди Қуърон курсида ўқиб, Қуръонни тажвид билан оқиб ва ёд ола бошладим, рўмол билан юришни, намозларимни қолдирмай ўқишни бошладим Алҳамдулиллаҳ. Энди интернетдан, китоблардан, савол-жавоблардан кўп нарсаларни ўрганиб ўтган умрим давомида қилган баъзи ишларим гуноҳ эмасмикан деб, бундан кейин шунақа вазият бўлиб қолса қандай йўл тутишим керак, деб сизларга савол бераяпман. Турмуш ўртоғимга келсак у киши ҳам олий маълумотли ҳарбий. Динни ёмон кўришларига келсак бунга ҳам интернет сабабчи; М: у киши интернетда "эл-туз", "ббс узбек", "халқ норозилиги", "хақиқат ва тараққиёт" каналларини, Намоз Нормўмин, Хидирназар Оллоқуловга ўхшаган халқда давлатга нисбатан норозилик, ношукурлик кайфиятини уйғотадиган дин арбоблари ва аҳли илмларимизни ёмон кўришга сабаб бўладиган материалларни кўриб кузатиб борадилар. Кейин менга сани муллаларинг унақа қилган, мусулмонларинг бунақа қилган, шайхинг мунақа деб гапирадилар. Мен эса имконим борича диний масалада гапирмасликка ҳаракат қиламан. Барибир мани тушунмайдилар. Лекин диний уламоларимиз учун ҳам мен гап эшитаман. М: Х.О. партиялари ҳақида Аброр М Алий домла, Рустамжон, Шукрулло ва б. домлаларимиз гапириб чиқибдилар буни орқасидан менга гапирдилар "сарой муллалари" дххни ...лари сани имомларинг шундай дебди ва ҳ... ; Менга ўзимни баъзи вазиятларда бундан кейин қандай йўл тутишни маслаҳат берадиган аҳли илм зарур. М: турмуш ўртоģимни жўралари билан оилавий борди-келди қилиб турамиз, кўпинча эркак-аёл хамр ичишади. Шундай вазиятда мен энди нима қилай қизларим ва ўғлим катта бўлиб қолди бу ўтиришлар уларни тарбиясига салбий таъсир қилмайдими? Мени хамр ичиладиган даврада ўтиришим, уларга хизмат қилишим билан уларни гуноҳига шерик бўлиб қолмайманми? Ёки яқинда менга кредитга янги тел. олсак, сан қизиқмайсанам қаерда арзон кредит бор дедилар, мен эса дадаси кредит олиш гуноҳ экан ҳозир тел.миз борку десам шунча одам олаяпди сан ҳам олсанг ҳеч нима қилмайди, шу давлатга яшаганингдан кейин оласанда дедилар нима деб жавоб беришни билмай индамадим. Шунақа вазиятларда менга маслаҳат берадиган одамим йўқ. Балки мен адашган бўлсам ўзимни ислоҳ қилай, агар умр йўлдошим хато қилаётган бўлсалар қандай гуноҳ қилмай муроса қилай? Фарзандларим ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савоб тушунчалари билан улғайса дейман. Чунки келин бўлиб тушган хонадонимда бировни ҳаққи, гуноҳ деган тудҳунчалар йўқ. Буларни сўрашга мани ҳеч кимим йўқ Шу сабабли сизлардан секин-секин сўраб бораяпман. Жавобларингиз учун раҳмат. Туҳунмовчилик учун мани кечиринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол амаллар қилиб ҳалол яшашга ҳаракатда бардавом бўлинг Аллоҳ қўлласин. Эрингизга инсоф бериб ибодатга киришини насиб қилсин. Тўғри йўлни диний сўзлар билан эмас омма тилида қилиб гапириб насиҳат қилинг. Muslimaat.uz сайтига кириб маслаҳат олиб туринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat