Ассалому алайкум! Устозлар пуллик телефон рақамимни танишимга насияга ойига 100$ дан 10 ойга соткандим 5 ойини берди қолганини тўломади. Пулини хаммасини қайтарип бераманми? Лекин пулни қайтаришга келишмаганмиз.
– Ва алайкум ассалом! Бу ижара эмас, насия савдодир. Қанча пул олган бўлсангиз, ҳаммасини қайтариб бериб, товарни қабул қилиб олинг. Ундан камайтирманг.
Иқола. (Яъни савдони қайтариб олиш).
Савдо тўлиқ амалга ошганидан сўнг сотувчи ва харидордан ҳеч бири ёлғиз ўзининг розилиги билан савдони буза олмайди. Ёқтирмай ёки тўғри келмай савдони бузишга ҳаққи йўқ. Гоҳида харидор бирор нарсани харид қилганидан кейин нимадир сабаб бўлиб савдони бузмоқчи бўлади. Ўшанда сотувчининг розилиги ҳам бўлиши зарур. Сотувчи ва харидор ўзаро розилик билан савдони бузишларини “Иқола” -дейилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ أَقَالَ نَادِمًا بَيْعَتَهُ أَقَالَهُ اللَّهُ عَثْرَتَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ"
“Ким (савдоси сабабидан) надомат чекаётган кишини савдосини бекор қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг хатоларини авф қилади”-деганлар.
(Сунани Абу Довуд 4-жилд, 218-бет).
Яъни, кимдир савдо қилганига афсусланиб савдони бузмоқчи бўлган кишини савдосини бузиб олган нарсасини қайтариб берса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг хатоларини кечиради, дейилган. Иқола қилишда сотувчи ва харидор қайси нархга келишиб савдо қилган бўлсалар ўша нархга кўра савдони бекор қиладилар. Иқолада ўзаро келишилган нархдан камайтириш ёки зиёда қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!