Ассалому-алайкум, хурматли Шайх хазратлари!инфо.ислом.уз сайтида Аҳмад МУҲАММАД нинг "Ит боқиш "проблем"лари" номли маколасида шундай сатрлар ёзилган:"Қолаверса, динимиз Аллоҳ яратган барча махлуқларга, ҳатто ҳайвонот дунёсига ҳам раҳм-шафқат ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлишга буюради, уларга азоб беришдан қайтаради. Аллоҳ таоло айтади: "Раббингиз мағфиратли, раҳм-шафқат эгасидир" (Каҳф, 58).""Абу Саълабадан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Итлар ҳам бир жамоа (тур) бўлмаганида уларни ўлдиришга буюрардим. Лекин бир жамоанинг йўқолиб кетишидан қўрқдим"."Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг "улдиришга буюрардим" деб айтганлари тугрими?Жавоб учун катта рахмат.Хурмат билан,Бек.