Ассалому алайкум! 30 ёшдаман уйланганимга 6 йил бўлди битта қиз фарзандим бор. Бази сабабларга кўра хотиним билан мен рассияга бориб ишлашимизга тўғри келди. Чунки бўйнимизда катта қарз бор эди. Мени бази хужжатларим хато бўлгани учун мени қайтариб юборишди. Хотим у ерда опасини олдига қолди. Шу орада карантин бўлиб йўл ёпилди. Хотиним 2 йилда қайтиб келди. Кетганда қизим 1.5 ёш эди. 4 ёш бўлганда қайтиб келди. Мен унга бошқа бормайсан борсанг узунасига жавоб дедим. Лекин у 3 ой яшаб қочиб кетди хеч кимга айтмай. Мен норозиман ундан. Саволим шуки мен унга кетсанг сенга жавоб деган эдим у кетди талоқ тушадими? 2- агар аёл киши 1- эрини норози қилиб ажрашса ва 2-эрга тегиб уни рози қилса уни хукми қандай шариатимизда?
– Ва алайкум ассалом! 1). Айтганингизда талоқни ният қилган бўлсангиз, талоқ тушади.
2). Сиз норози бўлсангиз, ажрашасиз. Ундан кейин нима бўлиши Аллоҳга ҳавола. Валлоҳу аълам!