Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 талоқ эвазига жарима

21:58 / 04.10.2021 | Gulnoza | 1522

Ассалому алайкум! Мастликда ер ва осмонни фарқини биладиган ахволида эр хотинига 3 талоқ деган. Билишимча бегона билан никохланганидан кейингина қайтадан никохланиш мумкин, лекин бир домла "хозирги вақтда уламоларимиз енгиллик филишган 7.800.000минг тўланса никох ўқиб қўйилади" деди. Бу қанчалик тўғри? Агар эрни пули бўлмаса бу пулни аёлини оиласига тўлатиши халолми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жарима эвазига никоҳлаш динимизда йўқ. Айниқса уч талоқга. 

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat