Ассалому алайкум! Биз тишга қоплама ясаймиз. Бу қоплама оддий махсус металлдан ёки тилладан ясалади. Иккаласиниям бир хил нархда ясаймиз, лекин тиллани ясаш қийинроқ. Уни эритиб керакли қалинликка келтриш керак, бу ҳам бир мартада ӯхшамаслиги мумкин. Хуллас уни ҳар эритганда қанчадир қисми камаяди, ясаш жараёнида ҳам жуда оз қисми ,,ҳавога учадиъъ. Биз тишни ясаб тарозига тортамиз ва ҳар бир тишга 0.1грамм ,,угаръъ ҳисоблаймиз, ҳавога учгани ҳисобига! Хисоб-китобдан кейин уни ялтиратиш учун моторчага резинка қӯйиб ишқаланади ва унга ҳам тилла озгина миқдорда камаяди бу ҳам ҳавога учади, лекин биз тагига идиш қӯйамиз ҳавога учгандан кӯра идишга тушсин деб(лекин бу жуда ҳам оз миқдорда ва бошқа жинслар билан аралашган ҳолда бӯлади), идишни ҳар 2-3 йилда тозалатамиз ва 20-25 грамм тилла чиқади. Саволим шуки, ӯша 0.1грамм ,,угаръъ олишимиз ҳалолми, чунки 0.1 дан камроқ кетади(агар эҳтиёт бӯлиб мукаммал ишласак) лекин аниқ ҳисоблаб бӯлмайди, буни тушунтирсак эгаси рози бӯлса? Қутичада тӯпланганичи? Ёки уни камбағғалларга тарқатиш керакми? Тушунтира олдим деган умиддаман!
– Ва алайкум ассалом! Сизлар грамини камайтирмасдан, уни ўрнига нархини озгина кўтариб айтинглар. Идишда йиғилганини эгаларидан розилик олиб қўинглар. Ҳаммани номидан эҳсон қилиб юборинглар. Валлоҳу аълам!