Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бидъатми

21:38 / 04.10.2021 | Orzumurod | 1046

Ассалому алайкум! Одамлар кўп вақтлардан буён бир булоқни лойидан тошмаларига суртиб баданидаги тошмадан даволаниб келишади яна бир булоқни сувига ювиниб баданидаги тошмадан қутулиб келишади булоқ номи ,,қўтир булоқ" яна бир жойни тупроғини сўгалдан қутулиш мақсадида ишлатишади. Мен бидъат ҳақидаги марузани эшитмагунча мени ҳам фикрим ўша булоқларни давоси бор деб ўйлаганман. Ўша вақтлар менда ҳам сўгал бор эди ва мен ўша тупроқдан фойдаланаман деб қатъий аҳд қилганим учунми сўгалларим йўқолиб қолди яни қаттиқ ишондим. Саволим шуки шунақа жойлар қандай жойлар ва ўша жойларга бориб шам ёқиб, пул қўйиб келиб, ёғли нон пишириб тарқатиб ,,сиғиниб" келиш нимаси бу? Ахир аксарият одамлар жуда ишониб бориб тезда тузалишади. 2. Бирор кишини мазаси бўлмаса, иш юришиб кетиши учун, чорвасини мазаси бўлмаса, киши ўлимдан қолдим деб ўйласа яни мошина уриб кетай деса ёки бирор иморат қурилишини бошида ва хоказоларда ёғли нонни 5та, 7та, 9та, 11та хуллас тоқ сон миқдорида пишириб уни устида Фотиҳа, 3 марта ихлос ва субҳана роббикани ўқиб дуо қилишади шу қанчалик тўғри ёки жоиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Одатда бази тупроқ ва сувлар таркибига қараб фойдали бўлиши мумкин. Сиз айтган жойлар ҳам шундай бўлса, даволанишни зарари йўқ. Аммо унга сиғиниш ва шифони ўшандан деб билиш асло жоиз бўлмагани каби, у жойга бориш ҳам гуноҳ бўлади.

2). Динимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat