Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат сабаб гуноҳлар тўкилиши

17:08 / 05.10.2021 | Nigina | 1135

Ассалому алайкум! Агар мўмин киши таҳорат қилиб, юзини ювса, юзидан икки кўзи қилган барча гуноҳлари сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан ўчирилади. Агар қўлини ювса, икки қўли ушлаб содир этган ҳамма гуноҳлари сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан ўчирилади. Агар оёғини ювса, оёғи (билан) юриб содир этган жамики гуноҳлар сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан ўчирилади. Шундай қилиб у гуноҳлардан (бутунлай) покланади..дийшади шу торими..деме хар доим тахоратда юрган инсон гунохлардан покланиб юради шунаками?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда гуноҳлардан покланиши ҳақида башорат келган.  

عَنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ خَرَجَتْ خَطَايَاهُ مِنْ جَسَدِهِ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ 

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилса-ю, таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни яхши биламиз ва таниймиз. У кишидан ривоят қилинган бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни яхшилаб қилса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.
Аввал айтганимиздек, таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларни аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш лозим. Ана ўшанда таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.
Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканлигини унутмайлик.
Таҳоратни доим яхшилаб қилайлик, токи кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай, тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик! (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat