Ассалому алайкум! Аллоҳ таолонинг Улув сифати ҳақида биз мотуридийлар қандай эътиқодда бўлишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Мўмин инсон зийрак ва хушёр бўлади деган асар бор. Мантиқий ўйлаб кўрилса Аллоҳ таоло Қадийм Боқий сифатларга эга зот яъни вақт деган яратилган нарсанинг чегарасига кирмайди, Яратувчи яратган нарсасининг чегарасида бўлмайди. Макон ҳам яратилган эканини ҳеч ким инкор қила олмайди, шундай экан махлуқ маконнинг кай тарафи бўлмасин уни Аллоҳ таолога нисбат бериб бўлмайди. Муҳкам оятда Аллоҳ «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир», Шуро сураси 11-оят, деган. Замон ва макон билан чегараланиш бу махлуқотларнинг сифатларидан. Шундай экан сиз сўраган сифат Улуғлик сифати деб эътиқод қилинади.
Муташобиҳ оятларни кавлаб унинг орқасидан юрадиганларни ояти каримада қалбида марази бор одамлар деб таърифланган, шундай экан сиз бундай мавзулар кўтарилган жойларда ёки ижтимоий тармоқлардаги тортишувларга вақт сарфламанг, зийрак ва хушёр мўмин сифатида умрнинг қадрига етиб илм олинг ва керакли амаллар билан банд бўлинг. Валлоҳу аълам!