Намозда биринчи ракаатда ўқиладиган зам сура, иккинчи ракаатдаги зам сурадан каттароқ ва Қуръонда келиш тартиби олдинроқ жойлашган бўлиши керак. Агар биз намозда иккинчи ракаатда зам сурани, биринчи ракаатдаги зам сурадан олдин жойлашган сурани ўқиб қўйсак (ҳаёлимиз чалғиб) қандай йўл тутишимиз лозим? Намоз сўнгида саждаи саҳв қилишимиз керакми?