Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг ота онам ҳаётлар ва уларда қазо намозлари бор. Лекин уларнинг адо қилишга имкониятлари йўқ, соғлиқлари яхши эмас. Бир саволда жавобингизда ўқидимки, ўтиб кетган одам қазони ўташга васият қилиш керак экан. Мен ҳозир улар ҳаётликларида қазо намозларни ўқишни менга васият қилсалар бўладими? Агар бўлса, бу қазони ўташлик қандай бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қазони ўташга эмас, қазо намозларнинг каффоротини беришга.