Бир яқин инсоним уйланиш арафасида эди.
Унга бир қизни тавсия қилдим. Яқин инсоним тавсиям асосида ўша қиз
билан оила қурди.
Лекин минг афсуски уларнинг ҳаёти кўнгилдагидек эмас.
Агар уларнинг ҳаётлари яхши томонга ўзгармаса ёки
ажрашиб кетсалар яқин инсонимнинг тақдири учун ўзимни айбдор ҳисоблийман.
Биламан бу тақдир, лекин ҳар куни виждон азоби қийнайди.
Ҳазрат маслаҳат беринг қанақа қилиб виждон азобидан қутилай.
дуо қилинг уларнинг ҳаёти ҳавас қилгудек бўлсин.
Сиздан миннатдорман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ таоло уларнинг бахтли қилсин! Сиз айбдор эмассиз.