Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗАКОТ

00:00 / 02.09.2008 | eski savollar | 2757
Ассалому аълайкум Хазрат.Менинг савол шундай, яъни 1) Агар да менинг кулимдаги накд пулим закот микдорига етса-ю, тилла буюмларим 3 унциядан оз булса, Закот беришда накд пулнинг узидан закот хисобланадими ёки тилла буюмларнинг нархи хам хисобга кушиб Закот бериладими. 2) Агар накд пулим хамда тилла буюмлар алохида холича нисобга етмаган булса. Уларни кушиб нархи хисобланганда нисобга етса закот бериладими ёки берилмайдими. ЖАВОБИНГИЗ УЧУН ОЛДИНДАН РАХМАТ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бировда ҳам тилло пул, ҳам кумуш пул бўлса икковини қўшиб ҳисоблаб, нисоб аниқланади. Кейин икковидан улушига қараб алоҳида алоҳида Закот чиқарилади. Демак, бир кишида турли пуллар бўлса уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида нисобга етиши шарт эмас. Мисол учун, доллар алоҳида, марка алоҳида, сўм алоҳида, рубл алоҳида нисобга етиши керак эмас. Бор пулларини қўшиб ҳисоблаб, нисобга етган-етмагани аниқланади ва ҳар пулдан ҳиссасига қараб Закот чиқарилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat