Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиш ҳақида

03:50 / 15.03.2022 | Zarnigor Qilichova | 1111

Ассалому алайкум! Университетда тушдан сўнг ўқийман. Айни пешин вақтида дарслар бошланади. Намоз ўқиб келиш учун жавоб сўрасак ўқитувчилар жавоб беришмайди. Диний таълимни дунёвий таълимга аралаштирмаслигимиз керак экан. Бошқа бирор баҳона қилиб дарсдан чиқиб ўқиб келайлик десам ҳамма хонада камералар бор ва ундан гапиришади. Эътибор берсам баъзи курсдошларим намоз вақтида партага бошларини қўйиб ўзларини ухлаганга солишади бошлари оғриганга солиб ёки ўзларини касал кўрсатиб. Буни сабабини сўрасам улар намозларини шундай ўқиб олишаркан. Шундай қилиш қанчалик тўғри? Чунки соғ одам бундай қилиб касал ёки узрли сабаби бор инсонга ўхшаб намоз ўқиш тўғрими? Бундай ҳолатларда қандай қилиб тўғри ё‘л тутиш мумкин. Намоз ўқиш учун жавоб олиб дарсдан чиқиб бўлмаса, чиққан тақдирда ҳам камерадан гап эшитса бу ҳам етмагандай бу ҳолат шов-шувларга сабаб бўлиб ўқувчи юқоридаги ма‘суллар олдида изза қилинса?! Қандай қилиб бу ҳолатда дин ва дунёни аралаштирмай ҳар иккисини тўғри йўлга қўйиб олиш мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳожатхонага бораман десангиз йўқ демайди. Сизлар дарсдан “ўз ишимга чиқиб келай” деб рухсат сўраб чиқиб намозларни ҳеч бўлмаса фарзини бўлса ҳам ўқиб келинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat