Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўн газдан баланд уй қуриш

21:05 / 02.06.2022 | Diyorbek | 1030

Ассалому алайкум! Мен бир ҳадис ўқиб қолгандим, "Ким ўн газ ўлчовдан баланд уй қурса, Эй Аллоҳнинг душмани, қаерга боришни хохлаябсан - дейди. Анас (р.а) Табароний ривояти. Шу ҳадис сахихми, ўн газдан баланд уй қуриш мумкин эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ эмас. Ушбу ривоятнинг санадида заиф ровийлар бор. Шу ва шу маънодаги бошқа ривоятлар баланд бино қуриш буткул жоиз эмас деган маънони англатмайди. Балки баланд бино исроф ва фахр учун бўлсагина қораланади. Имом Муслим ўзларининг “Саҳиҳ”ларида ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилган:

... قَالَفَأَخْبِرْنِي عَنْ أَمَارَاتِهَا قَالَأَنْ تَلِدَ الْأَمَةُ رَبَّتَهَا وَأَنْ تَرَى الْحُفَاةَ الْعُرَاةَ الْعَالَةَ رِعَاءَ الشَّاءِ يَتَطَاوَلُونَ فِي الْبُنْيَانِ ...

(Жаброил алайҳиссалом): «Унинг аломатларидан хабар бер», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғиши, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар.
Яъни, кишилар охиратни унутиб, дунёга шу қадар шўнғиб кетадиларки, ҳар бир ишда, ҳатто бино қуришда ҳам риёни, фахрни ва кибрни ирода қиладилар. Аммо муҳтожларга маскан ва касб-кор қиладиган макон қилиш мақсадида бинони баланд қилишдан ҳеч қандай монеълик йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat