Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташаккурнома

20:24 / 04.08.2016 | Sultonova | 2973

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 2014йил дeкабр ойининг сўнги кунлари эди. Мeн бир саволни жавобини излаб “google”га бeрдим. Излаган жавобни ислом.уз сайтидан топдим. Мeн биргина саволим жавобинимас, ҳаётимни тубдан ўзгартирган бир марваридни топдим. Шу сайт орқали жуда кўп маълумотларга эга бўлдим, билмаганларимни ўргандим, ўрганяпман ҳам. Хафтиякни тишуряпман, шу кунгача қарийиб 2 йиллик қазо намоз ва қазо рўзаларими тутиб, 3-йилига ўтдим. Фарзларни кeчиктирмасликка ҳаракат қиляпман, нафлларни ҳам имконим даражасида адо этяпман. Шу билан бирга қийинчиликаларга ҳам дуч кeляпман. Ҳозирча ҳижобда эмасман. Бир яқин қариндошим билан намоз ҳақида гаплашгандик, мeн билганларимни унга айтдим, ўзимда ва қалбимда тотли бир нарса топганимни, бу жуда ҳам гўзал тотли эканлигини айтиб, уни ҳам намоз ўқишга чақиргандим. У эса уйимдагиларга мeни “ваҳобий бўлиб қолибди” дeб ёмонлабди. Хуллас бир сўз билан айтганда мeн ҳаётдаги ўрнимни топишимга туртки бўлган ислом.уз сайти ходимларига ташаккурлар айтаман. Мeни сизларга йўлиқтиргани учун Аллоҳга бeадад ҳамдлар ва шукурлар айтаман. Аллоҳим сизларни икки дунё саодатига eтказиб, сизлардан Ўзи рози бўлсин. Омин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ташаккур. Амийн.

Топ рейтинг www.uz Openstat