Агар хотин эрнинг гапига кирмаса, "ҳижоб ўра олмайман" деса, эр бўлса хотинининг ҳижобсиз юришига чидай олмаслигини айтса. Шу каби жанжаллардан сўнг ҳеч бир ечим топилмагандан кейин эр-хотинини қўрқитиш мақсадида ундай бўлса ҳар ким ўзи хоҳлаганича яшамоқчи бўлса, ҳар ким ўзи хоҳлаганидек бахтли оила қурмоқчи бўлса, унда ажрашиш йўли ҳақида суҳбатлашишни ва шу йўлни биргаликда кўриб чиқишни ва бир биридан рози бўлган ҳолда бир қарорга келишни таклиф қилса. Шунда хотин мен билан ажрашмоқчисиз деб йиғласа. Эр бўлса ажрашиш ниятида эмас, ажрашаман ҳам демади ва хотинига ажрашмоқчи эмаслигини ҳам таъкидлади. Ушбу ҳолатда талоқ тушадими?