Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ҳақидаги ҳадис

00:00 / 07.08.2007 | eski savollar | 2251
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!Шайх жаноблари, Сизнинг оғир ва машаққатли, узоқ давом этган меҳнатингиз самараси бўлмиш - "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни ўқиб, Аллоҳ қодир қилган даражада, билмаган масалаларимизни ойдинлаштириб бормоқдамиз. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин ва меҳнатларингизга файзу барокатлар ёғдириб, ўйлаган яхши ниятларингизни осонлик билан амалга ошишлигини насиб этсин! Амин.Бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Юқорида зикр қилинган асарингизнинг биринчи жуз, 21-бетида бир ҳадисни келтиргансиз, яъни "Ким илмни беркитса, оловдан бўлган юган билан юганланади" деган ҳадисни. Ушбу ҳадисда тилга олинган "илм"дан мақсад барча илмларга - диний ва дунёвий - тегишлими ёки фақатгина диний илм назарда тутилмоқдами? Савол беришимдан мақсад шуки, кўпгина соҳа эгалари аксар ҳолларда ўзлари билган илмларини охиригача ёки умуман ўргатишни исташмайди, гўёки ўргатсалар, эртанги ризқлари тўхтаб қоладигандек. Афсуски, бундайлар орасида ўзини мусулмон санагувчилар ҳам оз эмас. Илтимос, шу масалани ёритиб берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ бизга ажратган вақтингизнинг ўрнини яхши амаллар билан тўлдирсин!Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралса-ю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида илм яшириш уни тарқатмасликнинг оқибати нима бўлишини баён қилиш билан илмни тарқатишга тарғиб қилмоқдалар. Ўтган ҳадислардан барча мўмин-мусулмонлар бир оят бўлса ҳам билган нарсаларини кишиларга етказиш учун ҳаракат қилишлари зарурлигини тушуниб олган эдик. Энди эса, ким илмни беркитса, уни кишиларга етказмаса, қиёмат куни алоҳида услуб билан азобланиши муқаррар эканини билиб олмоқдамиз. Ундай одамни Аллоҳ таоло оловдан бўлган юган билан юганлаш азобига дучор қилар экан. Бу дегани-жаҳаннамга солади ва унда яна алоҳида махсус азоб беради-деганидир.Бу ҳам Исломнинг илм тарқатиш бўйича кўрган чора ва тадбирларидан биридир. Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади. Олим одам нимани хоҳласа шуни қилади. Хоҳласа бировга ўргатади, хоҳламаса ўргатмайди. Исломда эса, илм-олимнинг эмас, балки ўша олим яшаётган жамиятнинг мулки ҳисобланади. Олим эса, уни ўзида омонат сақлаб турган ишончли одам ҳисобланади. Жамият қачон муҳтож бўлиб қолса, олим ўша омонатдаги илмдан бериши лозим. Бўлмаса хиёнат қилган бўлади. Бу дунёда қутилиб кетса ҳам, охиратда, албатта, жазосини олади. Ўтган бобда олимларнинг фазли ва уларга берилган имтиёзлар ҳақида гап кетган эди. Энди эса, олимларнинг бурч ва масъулиятлари ҳақида сўз кетмоқда.Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз равшан кўриниб турибди. Уни ҳаётимизга татбиқ қилишимиз керак. Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан, сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатиши керак. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўладиган бўлса, барча гуноҳ ўша илм тарқатишига тўсиқ бўлган томонга ўтади.Аммо муаллифлик ҳақини ҳимоя қилиш илмнинг йўлини тўсиш маъносига кирмайди. Аксинча, илмли кишиларнинг ҳақини ҳимоя қилиш ила уларнинг илм йўлида кўпроқ иш олиб боришига йўл очади.

Топ рейтинг www.uz Openstat