Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мумкинми

21:47 / 26.05.2022 | 679

Ассалому алайкум! 1. Квартирада студентлар билан бирга турамиз. Шунда ҳар ҳафта ўртага пул ташлаб квартира учун, еб ичиш учун бирор нарсалар олиб келамиз. Ёнимда бир бола ўзи намоз ўқийди, лекин тармоқли маркетинг билан шуғулланади. Исҳоқжон домлани гапларини эшитдим ҳаром экан бу иш. Шу видеони ўзига ташасак йўқ улар билмайди мани ишим тўғри деган. Шу хонадошим шу ишидан 300$ миди пул ечиб олганини биламан. Сўрамоқчи саволим шунақа вазиятларда кимларни пули ҳалолдан кимларники ҳаромдан келган билмасак нима қиламиз ва мани вазиятимда нима қилишимиз керак? 2. Жияним сўради: телефонини сотмоқчи экан сотиб олмоқчи одам х-бетдан пул ечиб олиб бермоқчи эканлигини билган,шу телефонини ўша одамга сотса бўлаверадими деб сўради. Бошқа одамга сот деб айтдим ўзим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша бола ўртага ҳалол, шубҳадан холи пулни қўйсин, ёки у билан турманглар.

2). Ҳалол пулдан берса сотиши мумкин. Лекин ўша телефондан қимор ўйнаш мақсадида фойдаланмоқчи эканлигини билдирса, ҳалол пулга ҳам сотмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat